• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футболчиларга ёзилган «Орзу» китоби муаллифи ҳужумчи қандай гол уриши кераклигини тушунтирди

    Футболчи ва мураббийлар учун нашр қилинган «Орзу» номли китоб муаллифи Маҳмаюсуф Бердиев «Қандай қилиб голурар ҳужумчига айланиш мумкин», деб номланган мақоласини «Champioant.asia» нашрида эълон қилди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Қандай қилиб голурар ҳужумчига айланиш мумкин?

    Футболда гол уриш велосипед ҳайдашдек осон иш! Мен муболаға қилмаяпман. Ҳазиллашмаяпман! Аммо бугунги кунда ҳужумчиларимиз нима учундир, «гол уриш жуда қийин иш», — деб нолийди. Ва бунинг натижасида ҳужумчининг гол уриш қобилияти қийинчиликлар ва муаммолар билан маҳкам боғланиб қолишини хаёлига ҳам келтирмайди. Кўпчилик ҳужумчиларимиз ўзларини билмай туриб, ўзига панд бериб қўйиб, кейин ҳайрон бўлиб юради: «менда ҳеч нарса чиқмаяпти ёки бўлмаяпти». Мен уларга шундай деган бўлардим: «Сизда ҳаммаси бор ва бўлади».

    Футболчининг танаси руҳий томондан берилган бу буйруқни қонун сифатида қабул қилади ва бунинг натижасида ҳужумчиларимиз гол уриш имкониятларини кўкка совуриб, бошини чангаллаб юраверадилар. Ҳужумчи аслида қандайлини унинг руҳий дастури белгилаб беради. Бу кўп жиҳатдан ҳужумчи ўзини қандай дастурлашига боғлиқ.

    Мен Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Жафар Ирисметов, Максим Шацких, Анвар Бердиев, Зафар Холмуродов каби ҳужумчилар ўйинини катта қизиқиш билан кузатганман. Бу ҳужумчиларимиз гол уриш қобилияти ёки голни сезиш қобилиятига қараб, бир–биридан кескин фарқ қилади. Муҳими қандай қилиб гол уриш эмас, муҳими уларда самарадорлик бор эди. Улар бу самарадорликни қандай қилиб қўлга киритди?

    Агар улардан самарадорлик боисини сўрасангиз, улар буни тушунтириб бера олмайди. Нима учун? Шунинг учунки, ҳар бир устанинг ўз ҳақиқати бўлади. Демак, улар ўз тажрибасини, ўз кашфиётини, ўз ҳақиқатини бошқа бировга бера олмайди. Бу худди бирор бир шоир ёки бастакор ўз илҳомини бошқа бировга бера олмагандек гап. Чунки, мингта ҳужумчининг ёки мингта устанинг ўз шахсий ҳақиқати, ўз шахсий тажрибаси бўлади. Ҳақиқатни ҳеч бир ҳолатда, ҳеч қандай усул билан бериш мумкин эмас. Улар ўз ҳақиқати нимадан иборат эканлигини тушунтириб бера олмайди. Агар улар ўз ҳақиқатлари нимадан иборат эканлигини билганида ва бошқа бировга бера олганида, ўзбек футболи ҳужумчиларга тўлиб кетарди.

    Қўшимча тарзда тушунтираман. Бу уста футболчилар сизга кўпроқ машқ қилишни ёки тўпни қай вазиятда қандай тепишни ургатиши мумкин. Аммо улар ўша гол урган вазиятларидаги кайфиятини ёки ҳолатини, ҳақиқатини тушунтириб бера олмайди.

    Мен айтаётган ҳақиқат ўзи нима ва бунга қандай эришиш мумкин? Ўзингизга маълумки, ҳар бир инсон танасини ақл бошқаради. Ақл эса иккита таркибий қисмдан, онг ва ботиний онг (чуқур онг ёки жўнроқ тушунтирсам, ғойибона онг)дан иборат. Бу икки тушунча фанга маълум.

    Онг жисмоний танамизга тегишли бўлган бешта сезги органимиз: таъм билиш, ҳид билиш, ушлаб ҳис қилиш, эшитиш ва кўриш орқали келадиган маълумотлар асосида инсон танасини бошқаради. Ботиний онг эса руҳий қисмингиздан келадиган маълумотлар асосида танани бошқаради. Ботиний онг ўзида инсоний ақл ва олий ақл ўртасидаги бўғинни ташкил этади, у воситачи бўлиб, унинг ёрдамида биз чексиз илмдан улуш оламиз. Бизнинг ақлий салоҳиятга мойил хатти–ҳаракатларимиз руҳийга айланади.

    Шундай қилиб, сиз ботиний онгни бошқармоқчисиз ёки унинг имкониятларидан фойдаланмоқчисиз. Аммо ботиний онг осонгина кириладиган макон эмас. Сиз унинг тилини билишингиз керак, акс ҳолда сизни ҳеч ким эшитмайди. Бу аудиторияга қандай қилиб кирса бўлади? Бу эшикдан кириш имкони борми? Албатта, бор!

    Худо юқтирган илм бор! Худо ҳамма инсонга бир хил имконият яратиб қўйибди. Шунчаки, онгсиз равишда, тасодифан бу илмдан фойдаланишни ўзи учун кашф қилган инсонлар мавжуд ва бу илмдан фойдалана олмайдиган инсонлар бор, холос. Аслини олганда ҳар бир инсон буюк иқтидор соҳибидир!

    Футболчининг шундай руҳий ҳолати бор-ки, бу чексиз илмдан у улуш олиши мумкин. Бу умуман бошқа олам. Бу руҳий ҳолатни хоҳласангиз, бошқа ўлчам дунёсининг «дарвоза»си деб аташингиз мумкин. Истасангиз, «дунёлар оралиғидаги йўлак» ёки «транспортёр» деб аташ мумкин, ном асл моҳиятни ўзгартириб қуймайди. Футболчи майдонда ҳар доим, ҳар сония танлов қаршисида туради. У кўплаб вариантлар ичидан энг тўғри вариантни қачон танлайди? Қачонки, мана шу руҳий ҳолатга киргандагина. У қабул қилган ҳар бир қарор шундагина энг тўғри бўлиб чиқади. Демак, бу ҳолатда ўша ботиний онг танангизни бошқаради.

    Бу руҳий ҳолатга кирганингизда, маълумотлар оқими сизни худди қор кўчкисидек босади. Маълумотлар олтинчи сезги кўринишида сизга намоён бўлади. Табиий равишда сизда савол туғилади: бу маълумотлар нимадан иборат?

    Сиз тўпни, майдонни, рақиб футболчилари, жамоадошларингиз танасини, уларнинг майдондаги жойлашувини ва майдондаги вазиятни бутун борлиғингиз билан ҳис қила бошлайсиз. Айнан ҳис қила бошлайсиз! Сиз «кўра» бошлайсиз, рақиб футболчиларининг фикрини олдиндан ўқийсиз, унинг нима қилмоқчи эканлигини олдиндан биласиз ва сизда унинг ҳаракатларига қарши ҳаракат тизими автоматик тарзда ишга тушади. Сиз ҳар доим рақиблардан бир сонияга ва бир қадам олдинда бўласиз. Ҳар бир вазиятда сиз қандай қарорга келишингизни улар олдиндан кўра олишмайди. Сиз худди ёруғликка чиқиб, баланд тепаликда бўлиб қолганга ухшайсиз ёки сиз ўзингизни «Кўрлар жамоаси»даги кўзи очиқ одамдек ҳис қиласиз. Айни мана шу ҳолатда гол ҳам, футболчининг юксак техникаси ҳам бор. Албатта, ҳужумчининг интеллекти ярим ҳимоячиникидан фарқ қилади. Ҳужумчи рақиб жарима майдони ва ҳимоячилари ичида қўлайликни, лаззатни ҳис қилиши шарт. Сезгиларни эшитиш керак, тушуняпсизми?

    Ишонтириб айтаманки, сизда ички сезги очилгач, бу сезгиларни аниқ сўзлар билан тушунтириб бера олмайсиз. Уларни жуда шартли равишда фақат бизнинг «ҳа» ва «йўқ», «тўғри» ва «нотўғри», «оқ» ва «қора»ларга тенглаштириш мумкин. Чунки биз билимни, яъни, кўз билан кўрадиган, қулоқ билан эшитадиган нарсаларни дунёнинг барча тилларида тушунтириб беришимиз мумкин. Аммо «илм тили» инсоният томонидан ҳали ўйлаб топилмади.

    Сиз бу сезгини озми-кўпми тинглашни ўрганиб олганингиздан сўнг, ўзингизни нақадар қудратли футболчи эканлигингизни ҳис қиласиз. Ана шунда сиз кўпчилик футболчилар, ё тавба, буткул тескариси футбол ўйнаётганини кўра оласиз. Бизга айнан онг ва ботиний онгдан келадиган маълумотларни ажрата билиш муҳим. Ва мана шу ақлни вақтинча жаврашдан тўхтатиб, барча эътиборни сезгига қаратиш лозим. Бор-йўғи шу!

    «Керакли пайтда керакли жойда пайдо бўлиш» тушунчасини футболга голландиялик афсонавий ҳужумчи Йохан Кройф олиб кирганди. У жуда заковатли ва ҳужумчи фалсафасини тушуниб етган футболчи бўлган. У ўзининг бошидан кечирган руҳий жараёнларни мантиқан таърифлашга ҳаракат қилган. Шунга ўхшаш бир қанча иқтибосларни келтираман:

    «Мен ўйламайман, шунчаки ҳаракатланаман».Тьерри Анри

    «Мен ўз сезгиларимга таянган ҳолда футбол ўйнайман».Лионель Месси

    «Мен учун дунёдаги энг ёқимли овоз, бу гол урганимда тўп билан тўр ўртасида чиқадиган овоздир».Рууд ван Нестелрой

    Футболчилар руҳиятига бағишланган «Орзу» китоби муаллифи Маҳмаюсуф Бердиев

    21.07.2017, 11:18   Изоҳ (0)   9678
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ЎФФнинг 70 ёшга тўлган президенти Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

    04.07.2017, 19:54

    КК—2017. 3-ўрин Роналдусиз майдонга тушган Португалияга насиб этди. Бугун чемпион номи маълум бўлади

    02.07.2017, 20:08

    КК—2017. Ярим финал жуфтликлари маълум: Португалия—Чили, Германия—Мексика

    26.06.2017, 08:58

    Миллий термадан ҳайдалиш арафасида турган Самвел Бабаян тарқалиб кетиш остонасидаги клуб билан музокаралар ўтказди

    25.06.2017, 20:12

    КК—2017. Бугун Германия—Камерун ва Чили—Австралия ўйинлари бўлиб ўтади

    25.06.2017, 15:19

    Конфедерациялар кубоги. Россияга ўз уйидаги деворлар ҳам ёрдам бера олмади, Португалия ва Мексика эса ярим финалга чиқди

    25.06.2017, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллион долларлик аксессуар: машҳурлар фақат бир марта таққан қимматбаҳо тақинчоқлар

    Лайфстайл | 13 май, 15:40

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Реклама | 13 май, 15:00

    Яккасаройда яшовчи 100 минглаб фуқаролар барча маълумотлари очиқ манбада борлиги аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 15:30

    Япония коинотдан Ерга қуёш энергияси узатади

    Дунё | 13 май, 15:20

    Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 15:09

    Муҳташам дастурхон: султон Сулаймон саломатлиги ёмонлашишига қандай таомлар сабаб бўлган?

    Кино | 13 май, 14:55

    Тошкентда автобуслар тезкор ҳаракатланиши учун BRT йўлаги қурилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.