Шу йилнинг 2–9 август кунлари дунёга машҳур Discover Rallytour томонидан Тошкент шаҳридан Орол денгизигача бўлган оралиқда 4 минг километрлик ралли бўлиб ўтади. Бу ҳақда «KRuz.uz» сайти хабар бермоқда.
Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад — олдинлари дунёда катталиги бўйича тўртинчи ўринда турган Орол денгизининг ҳозирги ҳолатини кўриш, инсонларнинг табиат бойликларидан унумсиз фойдаланишларининг оқибатларини дунёга танитиб, бундан тегишли хулоса чиқариш.
Мусобақада хоҳлаган одам қатнашиши мумкин. Иштирок этиш учун 1850000 сўм лозим.
Мусобақа ташкилотчилари иштирокчиларга барча шароитлар билан қулайликларни яратишни ваъда қилмоқда. Раллида ўз автотранспортида иштирок этувчи фуқароларни йўл давомида техник ёрдам машиналари кузатиб боради.
Ўтказилган тур телеканаллардаги кўнгилочар дастурларда намойиш этилади. Шунингдек, иштирокчилар энг яхши меҳмоналарда тунаб, тиббий суғуртага эга бўлади.
Изоҳ (0)