АҚШнинг Мичиган штатида истиқомат қилувчи аёл ўз турмушу ўртоғининг қотиллигида айбдор деб топилди. Мазкур жиноятга гапирувчи тўтиқуш гувоҳ бўлган эди, деб хабар беради «Интерфакс».
2015 йили Гленна Дюрам тўтиқушнинг кўз олдида эрига қарата беш марта ўқ узган эди. Шундан сўнг у ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган эди.
Марҳумнинг собиқ рафиқаси тўтиқушнинг эрининг охирги сўзларини — «Отма! Отма!» деб такрорлаб юрганини айтди. Аммо тўтиқушнинг бу гувоҳлиги судда ишлатилмади.
Қурбоннинг собиқ рафиқаси ҳозирги кунда тўтиқушга қарамоқда. Унинг сўзларига қараганда, тўтиқуш қотил ва қурбоннинг суҳбатидан бошқа деталларни ҳам эслаб қолган экан.
Изоҳ (0)