Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Массачусетс технология институти (МIТ) олимлари Саудия Арабистонида асос солинган Abdul Latif Jameel компанияси кўмагида ҳаводан сув олишга қодир бўлган қурилмани яратди, деб ёзади UAE Inside.

Фото: UAE Inside

Фото: UAE Inside

Технологияни ишлаб чиққан олимлар — МIТ профессори Мирч Динк ва унинг ҳамкасби Эвелин Ванг сўзларига кўра, қурилмани дунёнинг энг қурғоқчил ҳудудларида қўллаш мумкин бўлади.

«Ишланма Шимолий Африка ёки қисман Хитой каби минтақаларда, ҳаво намлиги 30 фоиздан кам бўлган иқлим шароитларида ҳам яроқлидир», — деди Ванг.

Айни пайтда жамоа фақат миллилитрлаб сув ишлаб чиқарадиган қурилмани яратди, холос. Аммо ишлаб чиқувчилар келажакка оптимизм билан қараб, сув ишлаб чиқариш учун йирикроқ механизм яратишга умид қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди