Туркия парламенти мамлакатдаги фавқулодда вазият тартибини яна уч ойга узайтирди. Овоз бериш Туркия ҳукумати сўровига биноан 17 июль куни ўтказилди, деб хабар беради «ТАСС».
Фавқулодда вазият тартибининг амал қилиш мухлати 19 июлда тамом бўлиши керак эди. Муқаддам у уч марта 90 кунга узайтирилган эди.
Парламент қарори ратификация қилиниб, ҳукуматнинг расмий хабарномасида чоп этилганидан сўнг у фавқулодда вазият 20 октябргача ўрнатилади.
Изоҳ (0)