Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси берган маълумотга кўра Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси кўмагида 17 июль куни Урганч шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Жасадларнинг шахсини тасдиқлаш, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари якунига етди ва тергов органларидан жасадларни транспортировка қилишга рухсат олинди.
Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург шаҳри таркибига кирувчи Колпинодаги металл ангарда 13 июль куни ёнғин юз берди. Унинг оқибатида ҳалок бўлган етти ўзбекистонликнинг барчаси Хоразмнинг Янгиариқ туманида рўйхатда турган.
Изоҳ (0)