2013 йили Қирғизистон гўзали деб тан олинган 22 ёшли қиз вафот этди
«Қирғизистон гўзали 2013» унвонига эга бўлган 22 ёшли Жибек Нукеева вафот этди. Бу ҳақда KNews хабар бермоқда.
Илгари қиз саркома ўсимтали хасталигига чалингани маълум бўлган эди. У бу ҳақда қирғизистонликларга мактуб йўллаган ва миллионлаб одамлар томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Қирғизистон фуқаролари унинг даволанишига пул тўплай бошлади. Нукеева Италия, Туркия, Исроилнинг энг яхши клиникаларида даволанди, лекин унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имконияти бўлмади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар