Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари 14 июль куни Қуюв-механика заводи муҳандиси Файзи Абдураҳимовни пора олаётган вақтда қўлга олди.
ИИББ маълумотларига кўра, Абдураҳимов ўзини Тошкент темирйўл транспорти муҳандислари институти ходими сифатида таништириб, абитуриентлардан бирини ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан 8 минг доллар олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан фирибгарлик ва пора беришга далолатчилик қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғаган.
ТошТТМИга киритиб қўйиш ваъдаси билан пора олиш ҳолати 12 июль куни ҳам қайд этилган эди. Шунингдек, аввалроқ Тошкент давлат педагогика университети декан муовини 7 минг доллар пора билан қўлга тушган эди.
Изоҳ (0)