2018 йил 1 январдан Ўзбекистонда фуқаролар томонидан автомобилдан фойдаланиш ёки уни тасарруф қилиш ишончномалари, ижара шартномалари, беғараз фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши билан боғлиқ тартиб бекор қилинади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бу Шавкат Мирзиёевнинг 11 июлда қабул қилинган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.
Ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмалари ишончномаларнинг электрон шаклларини нотариуслардан олади.
Изоҳ (0)