Канада ҳукумати ўзини Афғонистонда америкалик аскарнинг ўлдирилишида айбдор деб тан олиб, Гуантанамода жазо муддатини ўтаган собиқ маҳбусга узр айтиб, товон пули тариқасида 8 миллион доллар тўлашни режалаштирмоқда. Қамалган пайтида у 15 ёшда эди, деб хабар беради «Газета.ru».
The Guardian нашрига кўра, собиқ маҳбус Умар Хадр сўроқ қилинганида унга нисбатан таъсир кўрсатишнинг тақиқланган усуллари қўлланган, бунга чидай олмаган ўсмир қилмаган жинояти учун айбни тан олган.
Умар Хадр Канадада туғилган бўлиб, 2003 йили «ал-Қоида» лагери қамал қилинганида асирга олинган эди. У Гуантанамо қамоқхонасига жойлаштирилган ва бу ердаги энг ёш маҳбус бўлиб, саккиз йил давомида ҳукм ўқилишини кутган. 2010 йили у америкалик аскарнинг ўлдирилишида айбдор деб топилиб, саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, икки йилдан сўнг эса Канадага юборилди ва 2015 йили адвокатлар апелляцияси натижасида озод қилинди.
Изоҳ (0)