Россиянинг ташқи қарзи ҳажми жорий йил бошидан буён 2,3 фоизга ўсиб, 525,7 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда, мамлакат марказий банкига таяниб, «Газета.ru» хабар қилмоқда.
«2017 йил 1 апрели ҳолатига кўра Россия ташқи қарзи ҳажми 525,7 миллиард долларни ташкил этмоқда, у йил бошидан буён 11,6 миллиард долларга ёки 2,3 фоизга ўсди», — дейилади регулятор хабарномасида.
Таъкидланишича, ташқи мажбуриятларнинг ўсишига кўп жиҳатдан Россия рублининг мустаҳкамланиши, шунингдек, чет эллик инвесторлар томонидан иккиламчи бозорда 5 миллиард доллар ҳажмдаги суверен қимматбаҳо қоғозларнинг сотиб олиниши сабаб бўлган.
Шунингдек, аниқланишича, Россиянинг соф халқаро инвестицион позицияси 2017 йил биринчи чораги якунларига кўра 22,2 миллиард долларга ошиб, 244,3 миллиард долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)