Корея Республикаси Адлия вазирлигининг 21 июнда эълон қилинган ҳисоботига кўра, ўзбекистонликлар Жанубий Кореядаги муҳожирлар сони бўйича бешинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Arirang.uz» сайти хабар қилди.
Жанубий Кореяда энг йирик чет элликлар жамоалари ўртасида биринчи ўринни Хитой фуқаролари эгаллади. Мамлакатда уларнинг сони 1 миллиондан ортиқ, яъни улар Жанубий Кореяда яшаётган ва ишлаётган барча хорижликлар умумий сонининг 50 фоизини ташкил этади.
Иккинчи ўринни юқори кўрсаткич билан Вьетнам (150 минг ёки чет элликлар умумий сонининг 7,3 фоизи) забт этди. Кейинги ўринларда АҚШ (140 минг ёки 6,8 фоиз) ва Таиланд (100 минг ёки 5 фоизга яқин) турибди.
Бешинчи ўринни Ўзбекистон ва Филиппин эгаллади — бу икки давлатнинг ҳар бири 55 минг нафар, муҳожирлар умумий сонининг 3 фоизиини ташкил қилувчи ўз аҳолиси билан мазкур ўринда.
Изоҳ (0)