АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг Сурияда берган авиазарбаси оқибатида Дайр аз-Завр вилоятида камида 40 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда, SANA давлат агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ал Майадин шаҳри яқинидаги ад-Даблан аҳоли яшаш пункти бомбаланган. Ҳалок бўлганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил қилади.
Бундан ташқари, ўнлаб одамлар жароҳат олган.
Изоҳ (0)