Европанинг турли мамлакатларида жойлашган компаниялар ўз компьютер тармоқларига киберҳужумлар уюштирилганини маълум қилди. Улар орасида Буюк Британиянинг WPP реклама фирмаси ҳам бор, деб хабар беради Meduza.
Бундан ташқари, Голландиянинг APM транспорт компанияси компьютерларига вирус ўрнашиб олиб, пул талаб қилаётганини хабар қилди. Ушбу компьютерлар экранлари туширилган тасвирлар асосида ҳужумлар илгарироқ Украинада бошланган ҳужумларга ўхшашлиги қайд қилинмоқда.
Ҳужумга учраган компанияларнинг айримлари Франция, Испания ва Ҳиндистонда жойлашган.
Изоҳ (0)