Шотландия ҳукумат раҳбари Никола Стержен мустақиллик бўйича референдум 2018 йил кузига қолдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шунингдек, Стержен хоним Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши тугаганидан сўнг референдум ташкил этилишини аниқлаштириб ўтди.
Айни пайтда эса у Шотландия ҳукумати бутун эътиборини Евроиттифоқдан чиқиш жараёни юмшоқроқ ўтишини таъминлашга қаратиши лозим деб ҳисоблайди.
Илгарироқ Стержен референдум Brexit’нинг якуний босқичида, узил-кесил келишув имзоланишидан олдин ўтказилишини билдирган эди.