Испания пойтахти Мадрид суди оталик даъвоси туфайли машҳур рассом Сальвадор Далининг қабрини очиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Жиронада истиқомат қилувчи аёл Пилар Абель ўзини рассомнинг қизи деб даъво қилаётгани ушбу қарорнинг қабул қилинишига сабаб бўлган. ДНК-тест даъвога хулоса ясайди.
Сальвадор Дали 1904 йил 11 майда туғилган. У сюрреализмнинг энг таниқли намояндаларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)