Ироқ армиясининг махсус мўлжал отрядлари Мосул шаҳрининг тарихий қисмидаги ал-Фаруқ кварталини жангарилар бошқарувидан озод қилди. Бу ҳақда операция қўмондони генерал Абдул Амир Йаралла баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Айтилишича, ал-Фаруқ эски шаҳарнинг террорчилардан бутунлай озод қилинган биринчи кварталидир. Шу ерда ан-Нури масжиди жойлашган — уч йил муқаддам Абу Бакр ал-Бағдодий айнан шу ердан туриб халифалик тузишини эълон қилган эди.
Ушбу иншоот Ироқ армиясининг бостириб келиши асносида террорчилар томонидан портлатиб юборилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)