Германия ташқи ишлар вазирлиги Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Гамбург шаҳридаги ўтадиган G20 саммитига АҚШда намойишчилар билан муштлашган қўриқчиларни олиб келмаслигидан умидвор. Расмий Анқара бу борада ваъда берган, деб хабар қилади «ТАСС».
«Анқарадан олган ахборотимизга таянган ҳолда Вашингтондаги жанжалда иштирок этган шахслар Гамбургда Туркия президентига ҳамроҳлик қилмаслигидан умидвормиз», — дейилади баёнотда.
Илгарироқ Германия тилга олинган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқлаши борасида хабарлар тарқалган эди. Эндиликда тақиқ расмий тусга кирди.
Икки ой муқаддам Эрдўғоннинг қўриқчилари АҚШда унга қарши намойишга чиққан одамлар билан муштлашган эди. АҚШда уларнинг айримларини ҳибсга олиш учун рухсатномалар чиқарилган. Уларнинг Германияга киришини тақиқлаш қарори ҳақида ҳукумат вакиллари Бундестагдаги ёпиқ мажлис чоғида парламентарийларни бохабар қилди.
Изоҳ (0)