«Ал-Қоида» террорчи гуруҳи олти йил муқаддам олиб қочиб кетилган швециялик Йохан Густафссонни озод қилди. Бу ҳақда Швеция ташқи ишлар вазири тегишли баёнотда маълум қилди.
«Катта қувонч билан Йохан Густафссон озодликка чиққанини маълум қилишим мумкин», — деди қироллик ташқи ишлар вазири Маргот Вальстрём BBC’га берган интервьюсида.
Эркак икки нафар ЖАР фуқароси билан бирга 2011 йили Малида «Ислом Мағриби ал-Қоидаси» гуруҳи жангариларининг қўлига тушиб қолган эди. Жанубий африкалик тутқунлардан бири 2015 йили Франция қўшинлари томонидан мамлакат шимолида тасодифан топилган эди.
Изоҳ (0)