Актёр Йигитали Мамажонов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.
Суҳбат давомида актёр кўнглидаги қизни топгани, унинг шоу-бизнесга умуман алоқаси йўқлиги, яқин вақт ичида у билан турмуш қуриш ниятида эканлигини маълум қилди.
Менимча, эркак киши уйланмасдан юрса бўлмайди. Менга ёқадиган, ҳар томонлама тўғри келадиган, кўнглимдаги қизни топдим.Актёр бўлажак турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида алоҳида тўхталди.Худойим бизни учратди — ҳозир биргамиз. Худо хоҳласа, тўйимиз ҳам яқин вақт ичида бўлиб ўтади.
Севган қизимнинг шоу-бизнесга умуман алоқаси йўқ. Уни қаерда истиқомат қилишини айта олмайман, аммо — Ўзбекистондан эмас.
Йигитали Мамажонов, актёр
Қадрдонлар билан оилавий ўтирган вақтимиз улар ҳам оилавий ҳордиқ чиқаришаётган экан. Иккита оила бир-бири билан яқин бўлиб, танишиб қолиб, кўнглимга ўтирганлиги учун, менинг принципларим, хоҳишларим у инсонда намоён бўлганлиги учун ҳам айнан уни танладим. Талабларимга тўғри келадиган ва талабларимни рўёбга чиқарадиган инсон айнан у бўлиб чиқди.Йигитали Мамажонов билан эксклюзив интервьюнинг тўлиғини қуйида томоша қилишингиз мумкин.Йигитали Мамажонов, актёр
Актёр суҳбат давомида болалиги, оиласи, оиласига бўлган танқидларга муносабати, ажрашганидан сўнг нима сабабдан Россияга кетиб қолгани, Чимкентда очган гул дўкони, кино ва клиплардаги фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.
Изоҳ (0)