Хитойнинг Alibaba компанияси асосчиси Жек Манинг бойлиги савдо бўйича ижобий прогнозлар (ўсиш — 45 фоиздан 49 фоизга) туфайли бир кечада 2,8 миллиард долларга ўсди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Жек Мага 13 фоиз акцияларига эгалик қиладиган Alibaba акциялари 13 фоизга ўсди. Бу рекорд кўрсаткич бўлди.
Шу тариқа, 52 ёшли бизнесмен 41,8 миллиард пулга эга бўлиб, Осиёнинг энг бой инсонига айланди. Bloomberg миллиардерлар индекси бўйича Жек Ма жаҳонда 14-ўринни эгаллаб турибди.
Alibaba инвесторлари билан ўтказилган учрашувлардан бирида Ма компания 2036 йили жаҳоннинг бешинчи энг йирик корпорациясига айланишни режалаштираётганини айтиб берди.
Изоҳ (0)