Саудия Арабистони расмийлари, Қатар билан муносабатлар узилганига қарамай, ушбу мамлакатдан зиёратчилар Макка ва Мадина шаҳарларига зиёратга келишига тақиқ ўрнатмайди. Бу ҳақда, Саудия матбуот агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Махсус баёнотда таъкидланишича, Саудия Арабистони қатарлик ҳожиларга зарур хизматларни кўрсатиш борасидаги мажбуриятларини бажаришда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср, БАА, Яман, Ливия ва Мальдив ороллари Қатар билан дипломатик алоқаларини узди.
Изоҳ (0)