БААда нигериялик икки эркак ўғриликда айбланиб ушланди. Бу ҳақда UAEInside хабар бермоқда.
Айтилишича, улар WhatsApp мессенжерида қизлар номидан ёзган ва эркакларни алдаб, уларни тунаган.
Жумладан, улар бир португалиялик турист билан танишиб, уни меҳмонхонага таклиф қилган ва ўша ерда талон қилган. Бундан ташқари, улар португалияликни ечинишга мажбур қилган ва жараённи видеога олган.
Воқеа 18 февраль куни бўлиб ўтган. Турист билан танишув эса анча олдин — у Дубайга келишидан илгари ўрнатилган эди. Ўғрилар туристни унинг ечиниши акс этган видеони тарқатиш билан қўрқитиб, сейфидаги қимматликларни қўлга киритган.
Эркакларнинг ёши 31 ва 33 ёшда. Улар бир йилдан Дубай қамоғида ўтириб, сўнг депортация қилинади.
Изоҳ (0)