Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 10 июнь куни профессионал фаолиятидаги ўнинчи жангида рингга чиқади. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, боксчида жароҳат бор. Шунга қарамай, у жангни кечиктириш ҳақида ўйлаётгани йўқ ва чап қўлидаги муаммосига қарамай, рингга кўтарилиш ниятида.
Эргашев ижтимоий тармоқлардан бирига машғулот видеосини жойлаштирган бўлиб, асосан ўнг қўлида ишлаётганини намойиш этган. Афтидан у жангда мана шу қўлига таяниб ҳаракат қилади. Чап қўл эса машғулотлар давомида берилган кучли зарба сабаб шикастланган.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўнинчи жанги бокс кечасининг асосий жанги мақомида бўлади ва унга ҳам одатдагидек Россия мезбонлик қилади.
Эргашев бунга қадар тўққиз жангининг барчасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)