Шимолий Корея ядровий дастурни тўхташини маълум қилган тақдирда ҳам АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимини кенгайтиришга баҳона топади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда ўтказилган халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Агар эртага Шимолий Корея ядровий синовларни ва ракета дастурини тўхтатишини маълум қилса, АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимлари қурилиши бошқа баҳона билан ёки ҳеч қандай баҳонасиз давом этади — Европада ҳозир шундай қилиняпти. Биз, албатта, бу ҳақда ўйлашимиз керак», — деди Россия раҳбари.
Изоҳ (0)