Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ИШИД жангарилари Мосулнинг террорчилар назорати остидаги ҳудудидан қочишга уринган етти кишини ўлдирди, 20 дан ортиқ тинч фуқарони яралади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Айтилишича, Занжили туманидан гуманитар коридор орқали қўлида оқ байроқлар билан чиқиб келаётган тинч аҳоли вакиллари ўққа тутилган.

Полиция ходимининг ахборотига кўра, миномётдан ўққа тутилган 23 киши яраланган ва шифохонага етказилган. Ўнлаб одамлар армия назорати остидаги ҳудудга эсон-омон етиб бора олган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди