Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев афғонистонлик ҳамкасби Муҳаммад Ашраф Ғанига Кобул шаҳри марказида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ кишиларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Афғонистон Ислом Республикаси ПрезидентиКобул марказидаги кучли портлаш оқибатида 60 га яқин жабрланди. Портлаш Германия элчихонаси яқинида рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль портлатилган.Муҳаммад Ашраф Ғани
Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри марказида содир этилган мудҳиш ва ғайриинсоний террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ кишиларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ушбу мусибатли дамларда Сизга ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлигимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз.
Қайғу ила,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Изоҳ (0)