КХДР етакчиси Ким Чен Ин янги юқори аниқликдаги мўлжал олиш тизимига эга ракета синовида шахсан қатнашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Марказий Корея телеграф агентлиги хабарида айтилишича, ракета мўлжалдан бор-йўғи етти метрга адашган. Бундан ташқари, Ким Чен Инга янги гусеницали учириш қурилмалари кўрсатилди.
Шимолий Корея етакчиси АҚШга «янада кўпроқ ўралган совға жўнатиш учун» мудофаа саноати қудратини намойиш этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)