Тунис миллий гвардиясининг террорга қарши кураш бўлими ходимлари ИШИДнинг маҳаллий командирларидан бирини йўқ қилди. У 2014 йилдан буён қидирувда эди, деб маълум қилади «РИА Новости».
Операция Кассерин вилоятининг Хоси Фарид туманида ўтказилди. Ушбу террорни ҳибсга олиш учун рухсатнома 11 марта ёзиб берилган эди.
Тунисда президент Бежим Қоид ас-Сабсий томонидан 2015 йили жорий этилган фавқулодда ҳолат ҳалигача давом этмоқда. Ўшанда пойтахт Тунис ва Сус курорт шаҳрида йирик терактлар уюштирилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)