Польша прокуратураси Россиянинг Смоленск шаҳри яқинида рўй берган ҳалокат қурбонларидан бирининг тобутидан бошқа одамнинг қолдиқлари чиққани ҳақидаги ахборотни тасдиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
2010 йил 10 апрелда Россияга учиб келаётган Польша делегацияси Ту-154 самолётида ҳалокатга учраган эди. Унда деярли бутун ҳукумат, шунингдек, президент ҳалок бўлган эди. Мазкур фожиа юзасидан суриштирувлар давом этмоқда.
Илгарироқ ОАВда ҳалокатда қурбон бўлган генерал Бронислав Квятовскининг қабридан бошқа одамнинг танаси топилгани маълум қилинган эди.
«Генерал Квятовски оиласининг ахборотини тасдиқлайман. Тобутда бошқа одамларнинг қолдиғи экан», — деди прокуратура матбуот котиби Эва Боялик.
Тобутдан яна етти кишининг қолдиқлари топилганини ОАВга генералнинг беваси айтган эди.
Изоҳ (0)