КХДР учирган ракета Scud турига тегишли. Бу ҳақда Корея Республикаси штаб бошлиқлари қўмитаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Кичик масофага учувчи Scud турига тааллуқли деб тахмин этилаётган ракета 29 май, душанба куни 05:39 (Тошкент вақти билан 01:39)да Канвондо провинциясининг Вонсан шаҳри ҳудудидан учирилган. Парвоз узунлиги тахминан 450 километрни ташкил этган.
Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги мамлакат КХДР амалга оширган ракета парвозини қоралаши ҳақида баёнот тарқатди.
Аввалроқ Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин КХДРда ракета учирилиши муносабати билан Хавфсизлик кенгашини чақириш ҳақида фармойиш берган эди.
Изоҳ (0)