Буюк Британиянинг British Airways авиакомпанияси рейсларининг ёппасига бекор қилинишига олиб келган компьютер бузилиши оқибатида компания кўрган зарар 150 миллион фунт стерлингдан (190 миллион доллар) ошиши мумкин. Бу ҳақда, Times нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар берди.
Ҳар бир йўловчига тўланадиган товон пули 225–540 фунт стерлингни ташкил қилиши мумкин.
Авиацион эксперт Говард Уилдоннинг сўзларига қараганда, товон пулининг умумий ҳажми 100 миллион фунтдан ошиб кетиши ҳам мумкин.
Компаниянинг Хитроу ва Гатвик аэропортларидан учадиган барча рейслари 27 майга қадар бекор қилинган эди. Бунга сабаб сифатида тармоқдаги жиддий хатолик кўрсатилди.
Изоҳ (0)