Jubilee
Узунлиги: 110 метр
Кемасозлик корхонаси: Oceanco (2017)
Бу Нидерландияда қурилган тарихдаги энг катта яхтадир. У Қатар қироллик оиласи буюртмасига кўра ясалган. Яхтанинг олтита палубасидаги 16 та каютаси 31 меҳмонни сиғдира олади. У яқинда сотувга қўйилди.Оnа
Узунлиги: 110 метр
Кемасозлик корхонаси: Lurssen (2008)
Dilbar яхтаси россиялик миллиардерга 2008 йилда етказиб берилган. 2016 йилда худди шу кемасозлик корхонаси Усмоновга Dilbar деб номланган бошқа, 156 метрли яхтани ҳам етказди. Бу вақтда эса 110 метрли Dilbar Ona деб қайта номланди ва сотувга қўйилди.Ulysses
Узунлиги: 107 метр
Кемасозлик компанияси: Kleven (2016)
Нархи: 195 миллион доллар
Ушбу яхтанинг ўзига хос хусусиятлари қаторида юқори палубадаги катта бассейнни, вертолёт ва бошқа «ўйинчоқ»лар учун гаражларни, 21 метрли тендер (яхтадан қирғоққа сузиб бориладиган катер)ни тилга олиш мумкин.Faith
Узунлиги: 96,5 метр
Кемасозлик корхонаси: Feadship (2017)
Кенглиги 14,5 метрли яхтанинг асосий афзалликлари — бош палубадаги бассейн ва пляж клуби, бар, ҳордиқ зонаси, шунингдек, яхта тумшуғидаги вертолёт ангари.Athena
Узунлиги: 90 метр
Кемасозлик корхонаси: Royal Huisman (2004)
Нархи: 53 миллион доллар
Netscape асосчиси Жим Кларк учун қурилган, дунёдаги энг катта елканли яхталардан бири. Унинг мачтаси тепасида томоша майдончаси бор.O’Mega
Узунлиги: 82,5 метр
Кемасозлик корхонаси: Mitsubishi (2004)
Нархи: 57,9 миллион евро
1985 йилда сувга туширилган O’Mega 2004 йилда Грециядаги верф томонидан суперяхтага айлантирилган. У 15 та каютасига 32 кишини сиғдира олади ва энг оммабоп чартер яхталардан бири ҳисобланади. Уни бир ҳафтага ижарага олиш 525 минг еврога тушади.ТV
Узунлиги: 78 метр
Кемасозлик корхонаси: Lurssen (2008)
Нархи: 92 миллион евро
Яхта дастлаб Madsummer номи остида миллиардер Жеффри Софферга етказиб берилган. Сўнг у қишки даврда Кариб оролларида ҳафтасига 1 миллион доллар ижара ҳақи билан чартер учун берилди. Айни пайтда номи ТV’га ўзгартирилган яхта 92 миллион еврога сотувга қўйилган.
Изоҳ (0)