• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Оёқдаги қуруқ қадоқлар қандай пайдо бўлади ва уларни қандай йўқотиш мумкин?

    Бундай ёқимсиз муаммога кўпчилик дуч келади. Оёқдаги қадоқлар нафақат унчалик яхши кўринмайдиган, гўзаллик билан боғлиқ бўлган муаммо. Қадоқлар баъзан маълум бир ноқулайлик ва кучли оғриқ келтириб чиқаради. Улар ўз вақтида даволанмаса соғликка жиддий зарар етказиши мумкин. Қадоқлар қандай пайдо бўлади ва уларни қандай йўқотиш мумкин?

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Қуруқ қадоқ нима?

    Қуруқ қадоқ – бу ўлик ҳужайраларнинг бир жойга тўпланиб қолиши. У терининг маълум бир жойига узоқ вақт босим берилиши ёки ишқаланиши натижасида пайдо бўлади. Босимлар пайдо бўлишининг бир неча сабаблари мавжуд. Бу сабабларни эса икки гуруҳга ажратиш мумкин – ташқи ва ички.

    Ташқи сабабларга қуйидагилар киради:

    • жуда тор ёки ўлчами нотўғри танланган оёқ кийим;
    • ноқулай ёки баланд пошнали оёқ кийим;
    • бармоқларни сиқиб турадиган, учи ҳаддан ташқари тор бўлган оёқ кийим;
    • тагчарми жуда юпқа оёқ кийим.
    Одамнинг саломатлигига боғлиқ бўлган ички сабаблар эса қуйидагилардан иборат:
    • оёқ кафтининг ўзгариши (кўпинча ясси оёқлик);
    • умуртқа билан боғлиқ бўлган муаммолар;
    • терининг ёшга доир ўзгаришлари;
    • ўзига хос қадам ташлаш;
    • ортиқча вазн;
    • эндокрин касалликлар (шу жумладан, қандли диабет);
    • организмда витаминлар ва микроэлементлар етишмаслиги;
    • замбуруғли инфекция.
    Қуруқ қадоқлар қандай сабабларга кўра пайдо бўлишидан қатъий назар уларни даволаш зарур.

    Қуруқ қадоқлар кўпинча:

    • бармоқлар орасида;
    • жимжилоқда;
    • бош бармоқнинг ташқи томонида;
    • бармоқларнинг остки қисмида пайдо бўлади.
    Бундай қадоқларнинг пайдо бўлиши анча ноқулайлик туғдиради.

    Қуруқ қадоқларни махсус ва замонавий тиббиёт воситалари ёрдамида даволашнинг кўплаб усуллари мавжуд.

    Замонавий фармацевтика саноати қуруқ қадоқларни даволаш ва уларнинг олдини олиш учун жуда кенг ассортиментда дори-дармонларни тақдим қилмоқда. Уларни дорихоналардан олиш мумкин. Бу дори-дармонларнинг асоси салицил ва сут кислотаси, натрий гидроокис, шунингдек қончўп (чистотел)дан иборат. Улар махсус пластирлар, настойка, томчи ёки гел кўринишида бўлиши мумкин. Жуда оғир ҳолатларда эса лазер ва суюқ азот ёрдамида махсус шифокорлик даволаш тадбирлари қўлланилади.

    Қадоқни халқ табобати усуллари билан даволаш тарафдорлари ҳам бор. Лекин аҳволни ёмонлаштирмаслик ва салбий оқибатларга олиб келмаслик учун яхшиси бу соҳада тўғри даволаш усулини танлашга ёрдам берадиган тажрибали мутахассисдан маслаҳат олган маъқул.

    Қадоқларни даволаш узоқ давом этадиган ва қийин жараён ҳисобланади. Шунинг учун қуруқ қадоқларни даволашдан кўра уларнинг олдини олган осонроқдир.

    Қуруқ қадоқлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

    • қулай, тўғри танланган юмшоқ ва эгилувчан тагчармли оёқ кийим;
    • оёқ кафтлари ўзгаришида ортопедик патаклар;
    • оёқ кийим белгиланган мақсадига мос келиши зарур (масалан: кроссовка – спорт учун, кундалик кийиш учун – тумшуғи кенг оёқ кийим);
    • кундалик пойабзал танлашда баланд пошналилардан воз кечинг (4 см гача);
    • табиий матоли, чоксиз пайпоқчалар ёрдамида терини ҳимоя қилинг;
    • қуруқ терига ёрдам берувчи озиқлантирувчи ва намлантирувчи воситалардан фойдаланинг;
    Қуруқ қадоқни мустақил равишда олиб ташлаш тавсия қилинмайди. Бу билан фақат мутахассис шуғулланиши керак! Оёқларингизни эҳтиёт қилинг ва соғ бўлинг!

    Манба: «Lady.tochka.net»

    22.05.2017, 19:15   Изоҳ (0)   99857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озиш учун қандай югуриш керак?

    19.05.2017, 19:45

    Умуртқа поғонаси саломатлигини сақлаш учун нималар қилиш керак?

    19.05.2017, 17:27

    Лимон қўшилган илиқ сувнинг фойдаси нимада?

    19.05.2017, 15:13

    Юқори қон босимида нималар ёрдам беради?

    18.05.2017, 22:19

    Сариёғнинг фойдали хусусиятлари

    18.05.2017, 19:59

    Бурпи: озишда югуришдан ҳам яхшироқ самара берадиган машқ (видео)

    15.05.2017, 20:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.