Италиялик ижодкор Лоренцо Куинн канал ичидан чиқиб Ca’ Sagredo тарихий биносини ушлаб турган иккита улкан қўлдан иборат ҳайкалининг очилиш маросимини Венеция биенналесига топширди, деб хабар берди TJournal.
Ижодкор бу орқали одамларга кеч бўлмасидан глобал исишга ўз муносабатларини билдиришлари керак эканлигини ифодалаган. Бундан ташқари у Венециянинг сув остида қолиши мумкинлиги ҳақидаги муаммога эътибор қаратмоқчи бўлган.
Ҳайкалтарошнинг фикрича, қўллар инсоннинг икки — ижодий ва бузғунчи томонини ифодалаши лозим, ҳайкал бир вақтнинг ўзида ҳам умидни ҳам қўрқувни билдиради.
«Мен инсон танасининг энг мураккаб техник қисмини ясашни истадим. Қўл — севги, нафрат, ижодкорлик ва вайронкорлик кучлари каби ҳокимиятга эга», — деди Лоренцо Куинн.
Изоҳ (0)