Италия А сериясининг 36-туридан жой олган марказий ўйин орқали Туриннинг «Ювентус» клуби чемпионлик масаласини ҳал қилиши мумкин эди. Бироқ Массимилиано Аллегри шогирдлари Римда ожиз қолди.
«Рома» уйига ташриф буюрган «Ювентус» 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди катта эҳтимол билан чемпионлик масаласи сўнгги турда ҳал бўлади.
Кумуш медаллар учун кураш олиб бораётган «Наполи»да ҳам чемпионлик умиди сўнмаган. Неаполликлар мазкур турни Туриннинг бошқа бир клубига қарши ўтказиб, 5 та гол фарқи билан зафар қучди.
Италия А серияси 36-тур ўйинлари 13 май, шанба
«Фиорентина» — «Лацио» 3:2
Голлар: Кейта Балде, 55 (0:1). Хоума Бабакар, 67 (1:1). Никола Калинич, 73 (2:1). Кристиано Ломбарди, 76-авт (3:1). Алессандро Муржия, 81 (3:2).«Аталанта» — «Милан» 1:1
Голлар: Андреа Конти, 44 (1:0). Ҳерард Деулофеу, 87 (1:1).14 май, якшанба
Изоҳ (0)