Британиялик фахрий, 1944 йил июнидаги Нормандия фронтининг очилиши иштирокчиси Брайсон Хейс дунёдаги энг кекса скайдайверга айланди. Бу ҳақда, The Guardian’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Фахрий 101 ёш 38 кунлик бўлганида парашют билан сакради. Сакраш хайрия мақсадларида амалга оширилди.
Бирлашган қироллик алоқа қўшинларининг кичик капрали 14 май куни 5 минг метр баландликдан парашют билан сакради. У билан бирга оиласининг уч авлоди вакиллари ҳам бор эди. Жумладан, Брайсоннинг эвараси — 16 ёшли Стэнли, ўғли — 74 ёшли Брайан ҳам парашютда сакради.
Сакраш Девон графлигида амалга оширилди.
Ерга тушгач, Хейс ўзини яхши ҳис қилаётганини ва яна сакраш ниятида эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)