12 май куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси алиментдан катта миқдорда қарз бўлган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
1972 йили туғилган эркак беш йил давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб келгани аниқланди. Шу тариқа, тўланмаган пул миқдори 31 659 909 сўмни ташкил қилди.
Унга қарши Жиноят кодексининг 122-1 моддаси бўйича иш қўзғатилди. Айни пайтда тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)