Муҳим минераллар соҳасида Ўзбекистон–АҚШ стратегик ҳамкорлигининг янги босқичи
Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро ҳамкорлик, инвестициялар ва технологик трансферни янги босқичга олиб чиқмоқда. Бу жараён мамлакатни глобал минерал бозорида муҳим ўйинчига айлантириб, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали рақобатбардошликни таъминлашга хизмат қилмоқда.