Россиянинг Ингушетия республикасидаги Назрань шаҳри мэри Алихан Тумгоев маҳаллий аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз уйини газ таъминотидан узиб қўйди. Илгарироқ қувурлар таъмири туфайли 400 га яқин одам газсиз қолган эди, деб хабар беради TJournal.
Шаҳар раҳбари минтақада газ таъминоти бутунлай тикланганидан сўнг ўз уйини қайтадан тармоққа улашни режалаштирмоқда.
Тумгоевнинг ҳамкасблари уни қўллаб-қувватлади. Жумладан, ҳукумат раиси Руслан Гагиев ушбу ҳаракатни ҳурматга лойиқ деб баҳолади.
9 май куни эски газ қувурининг портлаши оқибатида бутун тизим ишдан чиққан, бундан ташқари, бир оила жабр кўрган эди. Мернинг топшириғи билан ушбу оилага 100 минг рубль моддий ёрдам кўрсатилди. Таъмир ишлари туфайли газ тизими ўчирилган, 400 киши газсиз қолиб кетди.
Изоҳ (0)