АҚШнинг Associated Press ахборот агентлиги эълон қилган 160 саҳифалик ҳисоботда ўзининг 1933–1941 йилларда Германияда юритган фаолиятига аниқлик киритди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
1941 йил декабрида АҚШ Иккинчи жаҳон урушига кириши билан AP Германиядан чиқариб юборилди. Унга қадар бўлган фаолиятида эса агентлик баъзан нацизм билан ҳамкорлик қилганда айбланади.
Ҳисобот резюмесида агентлик Германияда «мумкин бўлгани қадар» холис ва мустақил фаолият юритишга ҳаракат қилгани таъкидланади.
Хусусан, AP ўз фотосуратлари нацистлар томонидан пропаганда йўлида қайта чоп этилишига қарши чиқа олган, нацизмни очиқчасига қўлловчи ходимларни ишга олмаган.
Бир муддат илгари германиялик тарихчи Харрит Шарнберг AP Германияда нацизм пропагандасига ёрдам берганини ёзиб чиққан эди. Тадқиқот унга жавоб бўлди.
Изоҳ (0)