Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй, агар сайловда Консерваторлар ғалаба қозонса, иммиграцияни йилига бир неча ўн минг киши даражасига туширишни ваъда қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз иммиграция даражасини ақлга сиғадиган кўрсаткичларга қадар тушириш нияти ҳақида гапиришимиз муҳимдир. Бизнингча, бу йилига бир неча ўн минг кишидир», — деди Мэй Лондонда тарафдорлари билан ўтказилган учрашувда.
Ўтган йил сентябрига қадар мамлакатга 273 минг киши кўчиб келган эди. Бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 49 минг кишига кўпроқдир.
Изоҳ (0)