Хитойнинг Хэбэй провинциясида қурувчилар томонидан 1,5 минг йилдан зиёд тарихга эга қадимий мақбара топилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ханьдань шаҳар округида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида топилган мақбара етти метр чуқурликда жойлашган.
Мақбарадан топилган 23 артефакт орасида мисдан ясалган буюмлар ва кулолчилик маҳсулотлари мавжуд.
Мақбара Вэй ва Цзинь (милодий 220—420 йиллар) даврига тегишли экани маълум қилинди.
Изоҳ (0)