Франция президентлигига номзод Марин Ле Пен Бретань ўлкасига сафар уюштирганида унга қарши бўлган фуқаролар сиёсатчига тухум отди. Бу ҳақда, BFMTV’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ушбу минтақада Ле Пен бир қанча сайловолди тадбирларини ўтказишни режалаштирган эди. У Доль-де-Бретань шаҳарчасига келганида унинг кортежини оломон кутиб олиб, Ле Пен ҳамда унинг қўриқчиларини ўраб олди. Намойишчилар «Фашистлар, йўқолинг» ва «Сизнинг бу ерда қиладиган ишингиз йўқ» каби қичқириқлар билан уларни тухумлардан ўққа тутди.
Воқеа акс этган видео BFMTV томонидан эълон қилинди.
Изоҳ (0)