Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашув якунларига кўра Сурия ҳудудида хавфсизлик зоналари яратиш бўйича келишувга эришилганини билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Путиннинг сўзларига қараганда, Эрдўғон Сурия инқирозини фақат сиёсий йўллар билан ҳал этиш мумкинлигини алоҳида қайд қилиб ўтган.
«Аммо сиёсий жараён ривожланиши учун ўт очилишининг тўхташини таъминлаш лозим», — қўшимча қилди Россия раҳбари.
Путин, шунингдек, Россия, Туркия ва Эрон Сурияда ҳарбий ҳаракатлар тўқнашувига энг катта ҳисса қўшган давлатлар сифатида ўз вақтида ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш борасида кўп ўйлаганини эслатиб ўтди.
«Ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш йўлларидан бири хавфсизлик ва деескалация зоналарини ташкил этишдир», — хулоса қилди Путин.
Изоҳ (0)