Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Гулистон вилоятидаги кўмир шахтасида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Фавқулодда ҳолатлар бўйича маҳаллий бошқарма айни дамда тош уюмлари остида 40—60 киши эканини маълум қилди. Ўз навбатида, Fars агентлиги уюмлар остида 90 киши бўлиши мумкинлигини қайд этди.
Ушбу маълумот мамлакатнинг тезкор тиббий ёрдам раҳбари Пир Ҳусайн Куливанд томонидан берилган. Унинг сўзларига кўра, жароҳат олган 28 нафар киши шифохонага етказилган, икки нафар кончи ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)