Агар Евроиттифоққа киришнинг янги шартлари муҳокама қилина бошланмаса, Туркия мазкур музокаралардан воз кечишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».
«Бошқа танлов йўқ — музокараларнинг янги бандларини очиш зарур. Агар сиз уларни очмасангиз — хайр», — унинг сўзларини келтиради Reuters.
Илгарироқ Эрдўғон, агарда музокара жараёни чўзиб юборилаверса ва айрим давлатларнинг Туркияга нисбатан душманлик кайфияти ўзгармаса, расмий Анқаранинг Европа Иттифоқига кириш борасидаги нуқтаи назари қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)