«Макдоналдс» емакхоналар тармоғи вакиллари фри картошкаси учун махсус санчқи тақдим этди. Ускуна бургердан чиққан соусни йиғиб олишда ишлатилади, деб хабар беради TJournal.
Тармоқ анонсини берган янги беконли ва товуқли бургерларда соус шунчалик кўпки, у катта миқдорда оқиб чиқиб кетади. Мижозлар қўлларини соусга ботирмасликлари учун компания Frork номли махсус санчқи ишлаб чиқди.
Ускуна номи fries — фри картошкаси ва fork — санчқи сўзларидан тузилган.
Картошка бўлаклари санчқининг ўзига ўрнатилиб, санчқи тишлари ўрнига соусни йиғиб олиш учун ишлатилади.
Frork АҚШнинг бир қанча ресторанларида 5 майдан чекланган сотувга чиқарилади. У фақат учта янги бургер билан биргаликда етказиб берилади.
Мазкур янгилик турлича фикрларга сабаб бўлди. Жумладан, SBNation журналисти уни «аҳмоқона ғоя» деб баҳолаб, Pizza Hut пиццериялар тармоғининг 80 йилларда пиццали пирог сотувга чиқаришга бўлган уриниши билан қиёслади.
Twitter фойдаланувчилари ҳам кашфиётнинг бефойдалигини қайд этиб ўтди.
— Isaiah Leslie (@Isaiah_Leslie) May 1, 2017
Изоҳ (0)