Чехия бош вазири Богуслав Соботка бош вазир ўринбосари ва молия вазири Андрей Бабиш билан боғлиқ вазият туфайли ҳукумат истеъфога чиқишга тайёрланаётганини билдирди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, Соботка шу ҳафта президент Милош Земан билан учрашиб, унга ўз қарорини билдириши кутилмоқда.
Илгарироқ Соботка Бабишни солиқ тўлашдан бўйин товлашда айблаган эди. Agrofert агрохолдинги эгаси бўлмиш Бабиш Чехиядаги иккинчи энг бой тижоратчи ҳисобланади. Бош вазирнинг фикрича, бу унинг сиёсий мансаби билан боғлиқ равишда манфаатлар ихтилофини келтириб чиқармоқда.
Шунингдек, ҳукумат раҳбари парламентга навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)