Нидерландиялик режиссёр ва дизайнер Марина ван Гоор Амстердамда ўзи ўйлаб чиққан Eenmaal ресторанини очди. Ундаги столлар фақат бир киши учун мўлжалланган, деб ёзади TJournal.
Ғоя овқатланиш учун доим жамоа бўлиб борувчи одамларга ноодатий тажриба, шунингдек, ёлғиз кечки овқат ёки тушлик қилувчиларни ноқулайликдан халос этишни таклиф қилади.
Eenmaal Нидерландия ва баъзи бошқа мамлакатларда тарқалган ёлғиз овқатланаётган одам ҳаётида ҳаммаси жойида эмаслиги ҳақидаги қарашларни йўқотишга қаратилган.
Ғоя муаллифининг сўзларига қараганда, муассасанинг очилиши кутилгандан ҳам кўпроқ ижобий фикрларга сабаб бўлган.
Изоҳ (0)